Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить ошибку в единице измерения в ЭСФФинансовая отчетность раз в год, а не ежеквартально: Минэкономфин устраняет нестыковки в законодательствеКак учесть передачу материалов выбывающему учредителюКак учесть ликвидацию основных средствКак учесть ликвидацию основных средств

Таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётганлар учун кўкрак нишонлари таъсис этилди

27.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2022 йилдаги «Олий таълим аълочиси» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим аълочиси» кўкрак нишонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 616-сон қарори қабул қилинди.

 

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган, соғлом ва баркамол авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасида алоҳида намуна кўрсатиб, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар кўкрак нишонлари билан тақдирланади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири томонидан ҳар йили 1 августга қадар кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия тузилади. Улар 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида топширилади. Мукофотланган шахсларга 4 БҲМ миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ҳам берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 25.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.