Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Таълимдаги бюджетдан ташқари маблағлардан фойдаланиш назорат қилинади

29.04.2019

Читать на русском языке

 

Халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (ВМнинг 22.04.2019 йилдаги 344-сон қарорига қаранг).

                  

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 октябрдан бошлаб халқ таълими муассасаларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби ўзгарди (5.09.2018 йилдаги ПФ-5538-сон Фармонга қаранг).

 

Бундай жамғармаларга:

  • халқ таълими муассасаларининг кўчмас мол-мулкини ижарага беришдан тушган маблағлар (давлат мулкини ижара бериш марказларига 1%и ва электрон савдо майдончаси операторига тўланган тўловдан ташқари);
  • ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар;
  • халқ таълими муассасалари фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар тушади.

Бунда ҳужжатда:

  • жамғармага тушган маблағларнинг йил натижаси бўйича жами суммасидан 10%гача - мазкур муассаса раҳбарини моддий рағбатлантириш учун йўналтириш;
  • тушумларнинг 5%и - Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтириш назарда тутилади.

 

Маблағлардан мақсадли фойдаланиш Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан назорат қилинади. Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш юзасидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.

 

Халқ таълими муассасаларининг раҳбарлари ва ҳисобчилари жамғарма маблағлари тўғри шакллантирилганлиги, улардан самарали, оқилона ва тўғри фойдаланиш бўйича шахсан жавоб берадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.