Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Тамаки ишлаб чиқариш бўйича лицензия талаблари ўзгартирилди

04.12.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 йилдаги «Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 757-сон қарори қабул қилинди.

 

Маҳсулот ишлаб чиқариш сифатини ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 7.09.2006 йилдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилади.

 

Хусусан, энди қуйидагилар талабгорларга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лицензиялар бериш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади (7-б.):

маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёсини сотиб олиш миқдори тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20%идан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.