Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформлять перемещение маркированного товара внутри организации Какой ИКПУ предприятию общепита применить к сету Прозрачное строительство: новые нормы для контроля строительства и реконструкции в рамках госпрограмм Как зарегистрировать товарный знак

Танловда ғолиб бўлдингизми – раҳбарлик лавозимини эгалланг

31.05.2018

Читать на русском языке

Президентнинг 30.05.2018 йилдагиИстиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Истиқболли бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олинишини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда – давлат ташкилотлари) тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб боришга кўмаклашиш мақсадида:

биринчидан, манфаатдор вазирлик ва идоралар, нотижорат ташкилотларининг 3 йилда бир марта истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловини (кейинги ўринларда – танлов) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди;

 

иккинчидан, танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом ва танловни ўтказиш юзасидан ташкилий масалалар учун масъул бўлган Республика комиссияси таркиби тасдиқланди;

учинчидан, белгиланишича:

  • танловда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;
  • Республика комиссияси танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирлик ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, шунингдек, етакчи олим ва мутахассисларни, жумладан, хорижий олим ва мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқига эга;
  • Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – Академия) Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

 

тўртинчидан,  белгиланишича:

  • давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган иштирокчиларнинг танловда иштирок этиш даврида уларнинг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади;
  • танлов ғолибларига 50 ЭКИҲ миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса –25 ЭКИҲ миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади;
  • танлов финалистлари тегишли соҳа бошқарув кадрлари резервига киритилади;
  • танлов ғолиблари танлов ғолиблари Академия ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази базасида ривожланган хорижий мамлакатларда стажировка ўташни ўз ичига оладиган “Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури”га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийдилар;
  • курсларни ўтагандан кейин танлов ғолиблари тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади.

 

Шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга 2 ой муддатда:

  • талабгорларни рўйхатдан ўтказиш, иштирокчиларнинг сўровномаларини кўриб чиқиш, тест ва бошқа танлов синовларини ўтказиш, шунингдек, уларнинг натижаларини тақдим этиш имкониятларига эга бўлган танловнинг махсус веб-порталини яратишни;
  • ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, шунингдек, Республика комиссияси ишчи органини танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлашни таъминлаш топширилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” марказига:

  • танлов ўтказилиши устидан жамоатчилик мониторингини амалга ошириш ва уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни;
  • танлов якунларига бағишланган ахборот-таҳлилий шарҳларнинг тайёрланиши ва эълон қилинишини, шунингдек, кенг тарқатилишини таъминлаш тавсия этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Жаҳонгир Тўрахонов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_