Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ТАҚИнинг айрим бўлинмалари бошқа жойга кўчирилади

25.06.2018

Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3789-сон қароридан шу келиб чиқади.  

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 


Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 даҳаси, 11-уйда жойлашган бино ва иншоотлар туташ ҳудуди билан биргаликда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади. Илгари ушбу биноларда Тошкент архитектура-қурилиш институти бўлинмалари жойлашган эди.  



Бунинг ўрнига қуйидаги бино ва иншоотлар Тошкент архитектура-қурилиш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади:

  • Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9-уйда жойлашган Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи туташ ҳудуди билан биргаликда;
  • Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уйда жойлашган «O'zbeko'quvavtomatika» МЧЖ туташ ҳудуди билан биргаликда.

 

«O'zbeko'quvavtomatika» МЧЖ эса Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Навниҳол кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотларида жойлашади.

 

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ушбу бинолари янги эгаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб реконструкция қилинади.

 

Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни тўлиқ тугатгунга қадар Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган биноларда таълим олишда давом этадилар.  

 

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сув хўжалиги вазирлигига қайта бўйсундирилди. Шу муносабат билан ушбу идоранинг ташкилий тузилмаси ўзгартирилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.06.2018 йилдан кучга кирди.
 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-04
  • USD:8314.85 (+15.65) сум
  • EUR:9408.25 (--3.04) сум
  • RUB:123.85 (--1.54) сум