Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Почему нужно наладить регистрацию наемных работников ИП15 важнейших вопросов о работе самозанятых Как определять дату получения дохода для исчисления НДФЛ Когда начинать продажу остатков импорта, с которых снимается запрет

Тақиқланган контент учун жарималар миқдори оширилди

30.12.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли тузатишлар 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-658-сон Қонунда назарда тутилган.

 

Порнографик маҳсулотлар, шунингдек зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотлар айланмаси учун жавобгарлик тўғрисидаги нормаларга тузатишлар киритилди.

Биринчидан, энди маъмурий ва жиноий санкциялар бундай контентни ОАВда, телекоммуникациялар ёки Интернет тармоғида намойиш этганлик учун ҳам қўлланилади.

 

Иккинчидан, бундай ҳуқуқбузарликлар учун (МЖТКнинг 189, 1891-моддаларига қаранг) жарималарнинг энг юқори миқдори оширилди. Энди фуқароларга 400 БҲМ миқдорида (илгари 100 БҲМгача эди), мансабдор шахсларга эса 450 БҲМгача (илгари 150 БҲМгача эди) жарима солинади.

 

Эслатиб ўтамиз, иккала ҳолатда ҳам жаримадан ташқари, тегишли маҳсулотлар, шунингдек уларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситалари мусодара қилинади. Иккала моддада белгиланган жарималарнинг энг кам миқдори сақлаб қолинди – фуқаролар учун 50 БҲМдан, мансабдор шахслар учун – 100 БҲМдан. Ушбу жиноятлар учун қўлланиладиган жиноий санкцияларга ўзгартиришлар киритилмади.  

 

Маълумот учун:

  • порнографик маҳсулот – порнографик асар, шунингдек бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёки одам томонидан ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган ёхуд компьютер технологиялари ёрдамида яратилган жинсий алоқанинг тавсифини ёки фото-, видео- ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар;
  • зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот – тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлмаган, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи материаллар ва нарсалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.