Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Итоги встречи 26 марта: какие предложения по отчетности НДФЛ Налоговый комитет принял, а какие – отклонилНовый порядок выдачи разрешений на международные автоперевозки: что изменится с 1 июня 2026 года17–29 апреля – перезапуск всех информационных систем ACCA: что нужно успеть студентам до его начала«Хабарнома» по остаткам ТМЗ: почему общепит попал «под раздачу» и что делатьПлан главбуха на апрель 2026 годаКак рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за март 2026 года

Тарих институти қайта ташкил қилинди

01.08.2016

Президентнинг 18.07.2016 йилдаги ПҚ-2562-сон қарори билан Фанлар академияси Тарих институтини Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Тарих институти этиб қайта ташкил қилинди.

Институтнинг асосий вазифалари орасида қуйидагилар ҳам бор:

 

минтақанинг тарихини энг қадимги даврлардан то ҳозирги давргача чуқур ўрганиш;

 

ўзбек халқи давлатчилиги тарихи бўйича тадқиқотларни амалга ошириш;

 

тарих фанининг турли йўналишлари бўйича илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

 

чет эллардаги илмий муассасалар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқалар.

 

Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва Фанлар академияси Тарих институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан Институтнинг умумий ходимлари чекланган сони ва тузилмаси тасдиқланди.

 

Танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, шунингдек, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

 

Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари Институтнинг ходимларига жорий этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.