Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Тарихий объектлардан фойдаланиш муддати мақсадларга боғлиқ

24.10.2019

Читать на русском языке

 

Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (18.10.2019 йилдаги 881-сон ВМҚга қаранг).  

          

Маълумот учун: моддий маданий мерос объектлари - тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган ансамбллар, диққатга сазовор жойлар ва ёдгорликлар («Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати бу ерда.

 

Балансда сақловчилар ҳар йили 1 ноябрга қадар (балансида давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектлари бўлган юридик шахслар) Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт кенгашига (ваколатли орган) таклифлар киритади. Улар келгуси йилда фойдаланиш таклиф этилаётган янги объектнинг номи, фойдаланилаётган объект ёки унинг бир қисмининг фойдаланиш мақсади ва шартларини ўзгартириш, жойлашган жойи, эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларни, таклиф этилаётган ижара муддатини кўрсатишлари лозим.

 

Давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос бўлган кўчмас мулк объектлари тасдиқланган схема бўйича фойдаланишга берилади.

 

Ваколатли орган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишган ҳолда объектдан фойдаланиш мақсадлари ва шартларининг асосий талабларини, шунингдек танловга тушган таклифларни баҳолаш мезонларини белгилайди.

 

Объектлар қуйидаги мақсадлар учун 1 йилгача бўлган қисқа муддатга фойдаланишга берилади:

  • савдо фаолияти;
  • эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмларини сотиш;
  • компьютер, нусха кўчириш ва интернет хизматларини кўрсатиш;
  • фото, видео ва экскурсия хизматларини кўрсатиш.

 

Бошқа фаолият турлари учун объект 5 йилгача муддатга фойдаланишга берилиши мумкин. Мақбул туризм инфратузилмани яратиш, ободонлаштириш ва лозим даражада сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда, объект ва унга туташ ҳудудлар 5 йилдан 30 йилгача муддатга ижарага берилади (бу ерда қаранг).

 

Ваколатли органнинг хулосасини инобатга олиб, Президент ёки Ҳукуматнинг қарорига асосан моддий маданий мерос объектини сақлаш мақсадида фаолият юритаётган ННТга, болалар ННТга, ногиронлар ННТга ва диний ташкилотларга текин фойдаланишга берилиши мумкин.

 

Шунингдек ҳужжатда моддий маданий мерос объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2019 йилдан кучга кирди.   

 

Анвар Иркаходжаев.