Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди

24.09.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 22 сентябрь куни “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан республика бюджетидан 2021 йил 1 октябрга қадар:

  • Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 млрд сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун - қўшимча 57,9 млрд сўм;
  • “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга - қўшимча 59,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50%и “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.

 

Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтлари ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади. Мазкур қоидани бузиш бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб баҳоланади.

 

Шунингдек, фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтинги жорий этилади. Ҳар бир маҳалла ва овулда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи мобиль гуруҳлар ҳамда “Ташаббускорлар бурчаги” ташкил этилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 23.09.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум