Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Ташқи қарзлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилди

11.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2022 йилдаги «Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 107-сон қарори қабул қилинди.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб:

  • ташқи қарзни жалб қилиш ва уни тақдим этишни тартибга солиш мақсадида давлат иштирокидаги корхоналар, молиявий ҳолатига кўра, «паст хатарли», «ўрта хатарли» ва «юқори хатарли» тоифаларга автоматик тарзда тоифаланади;
  • жалб этиладиган ташқи қарз миқдори давлат иштирокидаги корхоналарнинг бизнес-режасида акс эттирилади.

 

Чора-тадбирлар давлат унитар корхоналари ва устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва устав капиталининг 50%и ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ташқи қарзни жалб қилиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат ўрнатишга йўналтирилган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг жалб қилинадиган ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари (фоиз ставкаси, комиссия ва бошқа тўловлар йиғиндиси)нинг юқори чегараси Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) томонидан ҳар чоракда белгилаб борилади;
  • давлат иштирокидаги корхоналарнинг ташқи қарзлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ва бошқа ҳужжатларини ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш Республика комиссиясининг ижобий хулосаси ёки унинг хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин амалга оширилади.

 

Қарор билан Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи қарзларни жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом ташқи кредит жалб қилиш учун Республика комиссиясидан рухсат олиш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳолати ва фаолиятини мониторинг қилиш тартиб-таомилларини тартибга солади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.