Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ташқи савдо операциялари янги схема бўйича мониторинг қилинади

21.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭАТ) киритадилар. Маълумотлар электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали киритилади.

 

Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга импорт ва экспорт биржа (ярмарка) контрактлари, қайта ишлаш (республика ҳудудида) бўйича контракт, марказлаштирилган импорт ва экспорт контрактлари, экспорт консигнация контракти тушунчалари киритилди.

 

Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг ва назорат олиб бориш схемаси белгиланди, у 4 босқични ўз ичига олади (аввалгиси – бу ерда).

 

I – ТСОЯЭАТга қуйидаги маълумотлар:

  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – ташқи савдо операциялари бошлангунига қадар тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар;
  • биржа (ярмарка) томонидан – биржада тузилган контрактлар контракт биржада тузилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида киритилади.

 

II – ТСОЯЭАТга қуйидаги маълумотлар:

  • тижорат банклари, ғазначилик бўлинмалари, товар-хом ашё биржалари томонидан – ҳисоб-китоблар амалга оширилганда онлайн тарзда келиб тушадиган контракт ва инвойслар бўйича валюта маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборотлар;
  • божхона хизмати органлари томонидан – товарлар тушганда ёки юклаб жўнатилганда онлайн тарзда келиб тушадиган контракт ва инвойс бўйича БЮД маълумотлари;
  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан – ишлар ва хизматлар далолатномаси у тузилган кунда 1 кун ичида киритилади.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган контрактлар бўйича маълумотлар Марказнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина киритилади. Экспертиза 20 кун ичида ўтказилади.

 

III – валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари амалга оширилган ташқи савдо операциялари устидан тааллуқлилиги бўйича ўз ваколати доирасида мунтазам равишда мониторинг ва назоратни амалга оширадилар.

 

IV божхона хизмати органлари ва тижорат банклари ҳар бир ой якуни бўйича божхона ва валюта қонунчилиги, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши аломатлари аниқланганда ахборотни солиқ органларига тақдим этадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2020 йилдан кучга киради.

 

Эльмира Сиразиева.