Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как меняются правила назначения пенсий и добровольной уплаты соцналога Налоговые органы требуют уведомления о контролируемых сделках: что делать бухгалтеру Как изменится система субсидий и страхования в аграрном секторе Президент объявил о новых льготах для частных школ и техникумов Как заполнять уведомление о контролируемых сделках – Buxgalter Pro Как заполнять уведомление о контролируемых сделках – Buxgalter Pro

Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади

18.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарори билан республика ҳудудига кириб келган ва яроқсиз ҳолга келган маҳсулотларни божхона органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан утилизация қилиш тартиби соддалаштирилди.

 

Ҳужжатга кўра:

  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарлар уларни утилизация қилишда, шунингдек "давлат фойдасига воз кечиш" божхона режимида расмийлаштиришда умидсиз қарз деб эътироф этилади;
  • ташқи савдо контрактлари бўйича умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилади;
  • Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган ва яроқсиз ҳолга келган товарларни утилизация қилиш тўғрисидаги хулоса "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали берилади.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш тартиби "E-kontrakt" ташқи савдо фаолияти ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.

 

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (14.04.2021 й. 216-сон ВМҚ) тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова