Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

ТДЮУ магистратурасига ўқишга қандай кириш мумкин

28.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 26.08.2020 йилдаги «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 513-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор Президентнинг 29.04.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Тошкент давлат юридик университети магистратурасига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Президентнинг 29.04.2020 йилдаги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади: 

  • Ўзбекистон фуқаролари ТДЮУ магистратурасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади;
  • масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакллари бўйича ўқишга базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қабул қилинади;
  • базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва марказий бошқарув органларида юридик йўналиш бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни ТДЮУ магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра амалга оширилади. Улар кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинадилар;
  • «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50%ини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари қабул қилинадилар. Бунда ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини зиммаларига оладилар;
  • базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинадилар. Бунда ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини зиммаларига оладилар.

 

Адлия вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ) билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУда коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича магистратура мутахассислигини очиш чораларини кўриш;
  • ОЎМТВ, ТИВ ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, юридик олий ўқув юртларида «адвокатлик фаолияти» бўйича магистратура мутахассислигини очиш;
  • ёш адвокатларни танлов орқали етакчи хорижий юридик компанияларда стажировка ўташини ташкил этиш учун давлат грантларини ажратиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш.

 

ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш қоидалари белгиланган. Унда ҳужжатларни қабул қилиш ва тест синовларини ташкил этиш тартиблари ҳам қайд этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2020 йилдан кучга кирган.


Баҳодир Қаюмов.


Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум