Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Результаты переоценки в бухгалтерском балансе отражаем вручнуюБудут ли налоговые льготы для переходящих на МСФО? Договор на аутсорсинг не продлен. Кто сдаст годовой отчет за клиента?

ТДЮУда баҳолаш – янги тизим бўйича

09.11.2020

Читать на русском языке

 

Олий ўқув юртида талабанинг ҳар бир модуль бўйича ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун Европа кредит трансфер тизими (European Credit Transfer and Accumulation System - ECTS) жорий этилади (2.11.2020 йилдаги рўйхат рақами 2780-3-сон ҳужжатга қаранг).

 

Ўқув семестри давомида ўзлаштириш даражаси доирасида қуйида келтирилган жадвалга мувофиқ 100 баллик тизим бўйича баҳолар яхлит сонлар билан қўйилади.

Баҳо

Баллда ифодаланиши

Тавсифи

A

100-93

Аъло

A-

92-86

B+

85-82

Яхши

В

81-77

B-

76-71

С+

70-67

Қониқарли

С

66-60

С-

59-56

D

55-50

Қониқарсиз

F

49-0

 

Талабалар билимини баҳолашда тавсия этиладиган намунавий мезонлар тасдиқланди. Бунда ҳар бир фан бўйича билимларни назорат қилиш турлари ва шаклларига ўзгартиришлар киритилди:

биринчидан, жорий назорат чиқариб ташланади – фақат оралиқ (семестрда камида 1 марта) ва якуний (семестр якунида) назорат ўтказилади. Ўқув дастурларида белгиланган ҳолатларда фақат якуний назорат ўтказилиши мумкин. Шу тариқа, 100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

  • оралиқ назоратга – модуль бўйича тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг 40% (40 балл) гача ажратилади;
  • якуний назоратга – модуль бўйича тўпланиши мумкин бўлган максимал баллнинг оралиқ назоратга ажратилган қисмидан қолган қисмда, оралиқ назорати белгиланмаган тақдирда 100% (100 балл) гача ажратилади;

иккинчидан, оралиқ назорат қайтадан оғзаки шаклда ўтказилиши мумкин. Бундай назорат ўтказилиши танланганда ушбу жараён видеоёзувда қайд қилинади. Оралиқ назорат дарс машғулотларини ўтказган педагог ходим ёки уч нафар кафедра аъзоларидан иборат таркибда тузиладиган комиссия томонидан баҳоланади. Оралиқ назорат баллари якуний назорат бошланишидан камида икки ҳафта олдин педагог ходим томонидан электрон таълим платформаси тизимига киритилиши зарур;

учинчидан, энди якуний назорат қуйидаги тартибда ўтказилади:

  • мутахассислик ўқув фанларининг модуллари бўйича якуний назорат семестр якунида университетнинг махсус жиҳозланган аудиторияларида электрон таълим платформаси орқали компьютерда топширилади. Талаба якуний назорат ўтказиладиган аудиторияда ўзи учун ажратилган компьютерга Ф.И.О., курси, гуруҳи ва бошқа тегишли маълумотларни киритади, тегишли маълумотлар киритилганидан кейин компьютер мониторида якуний назорат саволлари чиқади – улар ягона базадан автоматик тарзда генерация қилинади;
  • мутахассисликка дахлдор бўлмаган фанлар бўйича якуний назорат ТДЮУ Ўқув-услубий кенгаши томонидан белгиланган шаклда ўтказилади.

Якуний назорат мантиқий саволлар ва муаммоли вазиятларни ўз ичига олган шакл билан бир қаторда тест шаклида ҳам ўтказилиши мумкин. Модуллар бўйича якуний назорат саволларининг мазмуни кафедралар томонидан белгиланади. Имтиҳон ўтказилаётган вақтда талабаларнинг саволлар мазмунига доир аризалари кўриб чиқилмайди. Талабалар томонидан бажарилган ишлар (баҳоларнинг холислигини таъминлаш мақсадида) идентификация кодлари бериш йўли билан шифрланиб, кейин ишлар рўйхати электрон платформага киритилади. Ишлар текширилиб, педагог ходим томонидан баҳони асослантирувчи тақриз билан биргаликда дарҳол платформага киритилади.

 

I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар оралиқ назорат ишларини ёзма шаклда ва (ёки) якуний назорат ишларини компьютерда бажариш имконияти мавжуд бўлмаганда, оғзаки имтиҳон шаклида топширадилар. Бунда тасдиқловчи тиббий маълумотнома ёки ТМЭК хулосасини тақдим этиши лозим. Бундай талабалардан қуйидаги тартибда имтиҳонлар олинади:

  • оралиқ назорат доирасида – тегишли модуль ўқитувчиси ёки кафедра мудири томонидан тузилган учта кафедра аъзосидан иборат комиссия имтиҳон олади;
  • якуний назорат доирасида – ректор буйруғи билан тузилган университетнинг профессор-ўқитувчилардан таркиб топган комиссия томонидан имтиҳон ўтказилади (комиссия таркиби ҳар ўқув йили учун бир маротаба тасдиқланади, унинг аъзоларининг камида 2/3 қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади). Комиссия томонидан қўйилган баҳо баённома билан расмийлаштирилади.  

 

Энди талабалар педагоглар томонидан берилган баҳо ва тақризларни электрон таълим платформасидан билиб оладилар. Апелляция шикоятлари ҳам платформа орқали берилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.