Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Техник кўрикдан ўтказилмаган автотранспорт ҳисобдан чиқарилаётганда жарима солинмайди

03.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги 272-сон қарори билан Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автомототранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек, фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситалари 3 ой муддатда ялпи хатловдан ўтказилади. Кўрикдан ўтказилганлари бўйича эса 2019 йил 1 июнга қадар ягона электрон база шакллантирилади.

 

Маълумот учун. Юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, шунингдек троллейбуслар ва трамвайлар мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши керак. Уни ўтказиш тартиб-таомили ва муддати Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.

 

Техник кўрикдан ўтказилмаган транспортни бошқарганлик ҳолатлари «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида қайд этилади. Механизм шу йилнинг 1 июлига қадар жорий этилади.

 

Бу – муҳим! Белгиланишича, утилизация ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлиб сотиш учун ҳисобдан чиқарилаётган фойдаланилмаётган транспорт воситаларининг эгалари уларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишга тақдим этмаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилмайдилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жарима 0,5 ЭКИҲни ташкил этар эди.

 

Ҳисобдан чиқариш транспорт воситаси эгасининг аризасига кўра 1 иш кунида ДЙҲХХ органлари томонидан амалга оширилади.

 

Ўтказилган техник кўрикнинг умумлаштирилган якуний натижаларига кўра ДЙҲХХ органлари ҳисобот йилининг 10 ноябригача ТКга тақдим этилмаган транспорт воситалари рўйхатини шакллантиради. Бундай транспорт эгаларига 20 ноябргача техник кўрикдан ўтказиш зарурлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги ёзма билдиришнома юборилади. Шунингдек бунинг учун ундириладиган йиғим миқдори, зарур ҳужжатлар рўйхати, ТК ўтказиладиган жой ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.

 

Охирги 3 йил давомида мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларининг рўйхати шакллантирилади. Унга асосан бундай транспорт эгасининг турар жой манзили бўйича ва унинг розилиги билан инвентаризация ўтказилади. Инвентаризация ДЙҲХХ ходимлари ҳамда профилактика инспекторидан иборат таркибда тузиладиган гуруҳ томонидан амалга оширилади. Унинг натижалари бўйича 3 нусхада далолатнома тузилади, у гуруҳ аъзолари, транспорт эгаси ва гувоҳлар (холислар) томонидан имзоланади. Нусхалардан бири эгасига топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.