Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие инструменты и материалы для ювелирной промышленности освобождаются от пошлины при ввозе по ПКМ №251 Как отразить в бухучете удержания за нарушение трудовой дисциплины Как возмещать командировочные расходы, если работник заболел

Техникум ва лицейларнинг миллий рейтинги жорий этилади

17.04.2026

Читать на русском языке

Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг рейтингини юритиш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади (15.04.2026 й. АВ рўйхат рақами 3816-сон).

 

Тартиб Президентнинг 05.05.2025 йилдаги «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Рейтингнинг асосий мақсадлари:

  • таълим ташкилотлари ўртасида соғлом, шаффоф ва натижага йўналтирилган рақобат муҳитини яратиш ҳамда профессионал таълим ташкилотларининг узлуксиз ривожланишига кўмаклашиш;
  • талабалар ва ўқитувчиларнинг касбий ва академик ҳаракатчанлигини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларнинг хорижий стажировкалар, малака ошириш дастурлари ва бошқа таълим дастурларида иштирок этишини таъминлаш;
  • таълим ташкилотларининг миллий ва халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш;
  • меҳнат бозори эҳтиёжларига мос келадиган малакали касбий компетенцияларни тайёрлаш жараёнида иш берувчилар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
  • таълим ташкилотлари самарадорлигини аниқ, ўлчанадиган ва таққосланадиган кўрсаткичлар (мезонлар) асосида баҳолаш, миллий рейтинглар натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка холис, очиқ ва ишончли маълумотларни тақдим этиш.

 

Маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари, таълим ташкилотларининг ўзлари, шунингдек, умуммиллий сўровнома натижаларидан шакллантирилади.

 

Рейтинг натижалари ҳар йили 10 октябрга қадар эълон қилинади. Бунда ҳар йили 30 майга қадар ўқувчилар, педагоглар ва иш берувчилар ўртасида умуммиллий сўров ўтказилади.

 

Ҳужжатда миллий рейтингда энг юқори ўринни эгаллаган 50 та техникум БҲМнинг 3 000 баравари миқдорида рағбатлантирилиши назарда тутилган. Маблағларни қуйидаги мақсадларга йўналтиришга рухсат этилади:

  • 80% – моддий-техник базани мустаҳкамлаш;
  • 20% – раҳбарият ва ходимларни моддий рағбатлантириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова