Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Текширишларни рўйхатга олиш китобларининг қоғоз шакли бекор қилинмоқда

21.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2022 йилдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 611-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

 

Эндиликда текширишларни рўйхатга олиш китоби фақат электрон шаклда юритилади (илгари қоғоз шаклда ҳам юритиш мумкин бўлган).

 

Текширишни бошлашдан олдин мансабдор шахс томонидан китобга қуйидаги маълумотлар киритилади:

  • “Давлат назорати” тизимида рўйхатга олинган текшириш рақами;
  • текширишни ўтказаётган назорат қилувчи орган номи;
  • текшириш ўтказаётган мансабдор шасх(лар)нинг Ф.И.Ш;
  • махсус гувоҳнома рақами (ушбу рақам тизимдаги маълумотлар билан тўғри келмаганида текшириш ўтказишга йўл қўйилмайди);
  • тадбиркорлик субъекти манзили;
  • текширишга асос бўлган буйруқ рақами ва санаси;
  • текшириш тури (тизимдаги турлардан бири танланади ва махсус коди кўрсатилади);
  • текшириш муддати;
  • текширишга аудитор ва экспертлар жалб қилинганда уларнинг Ф.И.Ш., иш жойи, фаолият соҳаси, жалб қилинишга асос бўлган шартнома рақами ва санаси.

 

Шунингдек қарор билан қуйидагилар тасдиқланмоқда:

  • Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Назорат қилувчи органларнинг “хавфни таҳлил этиш” тизимларига қўйиладиган минимал талаблар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинди ва 19.10.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах