Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что меняется в системе цифровой маркировки с 1 декабря 2025 года Внимание: обновились перечни работ, профессий и должностей, дающих право выйти на пенсию досрочно Как арендатору учитывать капитальные вложения в арендуемое имущество

Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда хавфсизлик кучайтирилади

01.08.2022

Читать на русском языке

Транспорт вазирининг буйруғи билан Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3376, 27.07.2022 й.).

 

Қуйидагилар темир йўл транспорти ва метрополитен ҳодисалари ҳисобланади:

  • ҳаракатдаги поезднинг бошқа поезд билан тўқнашиши;
  • темир йўл изидан чиқиши;
  • поезднинг шикастланиши;
  • инфратузилма ва (ёки) ташилаётган юкларга зарар етиши;
  • фавқулодда вазиятлар ва бошқалар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар.

 

Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича ҳодисаларни ҳамда бузилишларнинг сабаблари, оқибатлари ва ушбу ҳодисаларда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • темир йўл транспортида ҳаракат
    ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан
    боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш;
  • қуйидагиларни:
    • хизмат текшируви олиб бориш тартиби;
    • хизмат текшируви натижаларини расмийлаштириш тартиби;
    • ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги
      бузилишларини ҳисобга олиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.