Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тергов ва суриштирув жисмоний шахсларнинг барча банк счётларини қандай “музлатиши” мумкин

30.10.2018

Читать на русском языке


Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1863-6, 26.10.2018 йил) билан Ўзбекистон Республикаси банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси ва унда мижозларга хос рақам бериш ҳамда банк ҳисобварақлари рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Маълумот учун: база Ўзбекистон банкларида счётлар очган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни ўзида бирлаштирган. Ҳар бир мижозга рақам берилиб, у бутун банк тизими бўйича хос ҳисобланади ва хизмат кўрсатилиши учун бошқа банкка ўтилиши муносабати билан ўзгармайди.  Бу битта шахснинг турли банкларда очилган барча бирламчи ва иккиламчи счётларини аниқлаш имконини беради.

 

Қабул қилинган ҳужжатга асосан базага жисмоний шахслар ҳам киритилади. Фуқароларга 8 рақамдан иборат “80000001” дан “99999999” гача бўлган хос рақамлар берилади. Банклар фақат бошқа рақам - шахсий идентификацион рақами (14 рақамдан иборат бўлиб, паспортда кўрсатилган, кейинги ўринларда - ЖШШИР) мавжуд бўлган жисмоний шахсларга мустақил равишда рақам беришлари мумкин. Агар жисмоний шахсда ЖШШИР мавжуд бўлмаса (масалан, ўсмир томонидан ҳали паспорт олинмаган бўлса),  рақам база оператори – МБнинг Ахборотлаштириш бош маркази томонидан берилади. Хос рақам фуқароларга умрбод берилади. Жисмоний шахснинг вафот этиши ҳолатидан ташқари, Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш ёки ЖШШИР мавжуд бўлмаган жисмоний шахс томонидан унинг олиниши уни ўзгартириш учун асос ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, Банк депозиторларининг миллий базаси орқали шахсга хизмат кўрсатадиган барча банкларга энди суриштирув ёки тергов органи томонидан барча счётлар бўйича операциялар вақтинча тўхтатиб турилиши/тикланиши бўйича хабар узатилади. Масалан, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини хатлашда (ЖПКнинг 290 ва 294-моддаларига қаранг) пластик карталар ва депозитлар блокировка қилиниши мумкин. Шунингдек, база орқали жисмоний шахсларнинг счётларига нисбатан Низомга 1-иловада назарда тутилган бошқа ҳаракатлар амалга оширилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.10.2018 йилдан кучга кирди.


Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_