Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Эркин ГАДОЕВ дал практические рекомендации по переходу на новую ставку НДС - читать на buxgalter.uzВ Узбекистане внедрят риск-ориентированный подход к налоговым проверкам - читать на buxgalter.uzМожно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uz

Террорчилик ҳаракатлари оқибатида зарар кўрганлар ижтимоий реабилитация қилинади

04.07.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 23.06 2017 йилдаги 414-сон  «Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори  қабул қилинди.


Ижтимоий реабилитация ҳуқуқий ёрдам, психологик, тиббий, профессионал реабилитация, иш билан таъминлаш, обод уй билан таъминлаш (зарур ҳолларда) ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқаларни ўз ичига олади. Мақсад – террорчилик ҳаракатидан зарар кўрган шахсларни нормал ҳаётга қайтариш.

 

Ижтимоий реабилитациянинг аниқ чоралари  Ижтимоий реабилитация қилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия томонидан ҳар бир ҳолатда алоҳида белгиланади. Комиссия таркибига МХХ, ИИВ, ДБҚ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари киради. Бундан ташқари, кўриб чиқилаётган масаланинг ўзига хослигидан (ҳуқуқий ёрдам, руҳий, тиббий, касбий реабилитация, ишга жойлаштириш, обод уй-жой бериш ва шу кабилар) келиб чиқиб тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳам комиссия таркибига киритилиши мумкин.

 

Бу муҳим! Террорчилик ҳаракати оқибатида зарар кўрганлар суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан жабрланган деб эътироф этилган шахслар ижтимоий реабилитация ҳуқуқига эга ҳисобланади.


 

Ижтимоий реабилитацияни амалга ошириш схемаси билан бу ерда танишиш мумкин.


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Самир Латипов.