Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил как платить НДС при резких скачках оборотов по реализации Для штрафов при выставлении ЭСФ за прошедший период – нет оснований Что изменилось в купле-продаже валюты с начала года Обязательна ли доверенность в электронном виде Как заполнить обновленные приложения №5 и №6 к Расчету НДФЛ и соцналога (пошаговая инструкция)

Тиббиёт ходимлари аттестациядан очиқ-ошкора ўтказилади

07.01.2021

Читать на русском языке

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2649, 19.01.2015 й.) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 2649-4, 31.12.2020 й.).

 

Малакка тоифасини олиш ҳамширалик иши мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари учун ихтиёрий бўлади. Шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтказилади.

 

Шифокорларга қулайлик яратиш ва аттестацияни шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади, шунингдек онлайн тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида трансляция қилинади.

 

Малака тоифасини олиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар электрон почта орқали ҳам тақдим этилиши мумкин, бунда талабгор аттестацияга иштирок этиш учун келганида ҳужжатларнинг қоғоз нусхаларини тақдим этиши талаб этилмайди.

 

Электрон шаклда тақдим этилган ариза ва унга илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат алоҳида файл кўринишида бўлиши ҳамда ҳар бир файл ўлчами 10 МБдан ошмаслиги лозим.

 

Аттестация ўтказиш учун врач ва фармацевт талабгорлардан ҚҚС билан 2 БҲМ миқдорида тўлов ундирилади. Аттестациядан ўтказиш учун бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари, ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан тўлов ундирилмайди.

 

Сертификатнинг электрон шакли ҳисобга олиш серияси, QR-коди ва тартиб рақамига эга бўлади. Электрон ҳамда қоғоз шаклда берилган сертификатлар тенг юридик кучга эга ҳисобланади.

 

Тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомга бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.