Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тиббиёт ходимлари хорижда малака оширади

03.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 736-сон “Давлат тиббиёт ташкилотларининг тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва касб кўникмаларини оширишни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими такомиллашмоқда. Хусусан, танлов асосида танлаб олинган тиббиёт ходимларимиз марказлаштирилган ҳолда етакчи  хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларга юборилади.

 

Шу вақтда, Ўзбекистонга малакали хорижий тиббиёт мутахассислари маҳорат сабоқларини ўтказиш ҳамда мамлакатимиз тиббиёт ходимларини тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий технологиялари бўйича ўқитиш учун жалб қилинади. Қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича жалб этишда уларни меҳмонхоналарга жойлаштириш қабул қилувчи тараф томонидан ташкил этилади. Шунингдек уларга МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича 20 АҚШ доллари эквивалентида ҳар кунлик норма бўйича сўмда суткалик пул тўланади.

 

Таърифланган жараёнлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан (Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифларига асосан) ҳар йили тасдиқланадиган Режа-жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.