Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига ўтказилди

12.10.2021

Читать на русском языке

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 2649-6, 11.10.2021 й.).

 

Ҳужжатда қайд этилишича, аттестация ихтиёрийлик, даврийлик, холислик ва ошкоралик принципларига асосланган. У  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Палата ҳузурида ташкил этиладиган ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.

 

Аттестация комиссияларини ташкил этиш учун камида етти нафар аъзодан, шу жумладан аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда номзодлар рўйхати шакллантирилади. Комиссияларнинг таркиби Палата раиси томонидан тасдиқланади. Комиссиялар таркибига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, олий тиббиёт таълим муассасалари, ихтисослаштирилган илмий ҳамда илмий-амалий тиббиёт марказлари вакиллари киритилиши мумкин.

 

Аттестация комиссияларининг доимий ишчи органи Палатанинг (унинг ҳудудий бўлинмаларининг) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими ҳисобланади. Унинг ходимларидан бир нафари аттестация комиссиялари йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.

 

Палата ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти ва тизимидаги оммавий ахборот воситаларида январь ойининг 15-санасига қадар эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.