Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как платить налоги, работая в Узбекистане, но находясь за рубежом Как изменит учет товаров обязательная цифровая маркировка Оплатили за гостиницу иностранному специалисту: налоговые последствия

Тиббиёт муассасаларини аккредитациядан ўтказиш тартиби белгиланди

21.01.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2021 йилдаги «Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 16-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди:

  • тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартиби;
  • тиббиёт ташкилотларининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш тартиби;
  • аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотлари фаолияти устидан инспекция назорати;
  • аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш), тугатиш тартиби;
  • аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тартиби;
  • аккредитацияловчи органнинг аккредитация соҳасидаги хизматларига ҳақ тўлаш тартиби;
  • аккредитация ёки инспекция назорати бўйича қабул қилинган қарор юзасидан апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш бўйича комиссия ташкил этилади, шунингдек аккредитациядан ўтган соғлиқни сақлаш ташкилотлари, экспертлар ва техник экспертлар реестри шакллантирилади.

 

«Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш» ахборот комплекс тизими 2022 йил 1 январга қадар шакллантирилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотларининг электрон базасини;
  • Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказадиган мустақил экспертлар ва техник экспертлар реестрини.

 

Аккредитациядан ўтказиш учун мурожаат қилишдан олдин тиббиёт муассасаси аккредитация стандартларига мувофиқлик юзасидан ўзини ўзи баҳолайди. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали электрон шаклдаги аризани тақдим этади. Бунда 2 БҲМ миқдорида тўлов тўланиши лозим. Бундан ташқари, ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизаси учун тузилган шартномада белгиланган нархнинг 15%идан кам бўлмаган миқдорда бўнак тўлови тўланади.

 

Тиббиёт муассасаси ҳудудида ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак. Шартномада белгиланган тўловнинг қолган қисми тўланганидан кейин регламентга мувофиқ электрон шаклда аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.01.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.