Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Тиббиёт муассасаси раҳбарига устама – тариф ставкасининг 50%игача

15.11.2017

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 1537-1, 2017 йил 10 ноябрь) билан Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Маълумот учун: Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси 1.01.2006 йилдан бошлаб барча бюджет тиббиёт ташкилотларида мавжуд.

 

Низомга биноан ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг юқори сифати учун тиббиёт ходимларининг тариф ставкасига ойлик устамалар тегишли ходим тариф ставкасининг 5 дан 20%игача миқдорда белгиланади. Тўловлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлиги рейтинг баҳолаш йўли билан аниқланади (батафсил).

 

Ҳужжатга аниқлик киритилди. Унга кўра тиббиёт муассасалари раҳбарларининг оширилган ойлик устамалари юқори турувчи ташкилотнинг қарорига биноан тариф ставкасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

 

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош  бошқармаси қайта ташкил этилганлиги  боис, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни текшириш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат 13.11.2017 йилда кучга кирди.


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

Олег Заманов, 

экспертимиз.