Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1Uz поможет бухгалтерам перейти на «удаленку» - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzЧто применить: льготу по инвестициям или инвестиционный вычет? - читать на buxgalter.uzКак выполнить договорные обязательства в период карантина – читать на buxgalter.uz Как организовать удаленную работу бухгалтерии в 1С – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uz

Тиббиёт ташкилотлари эскирган ускуналарни 2023 йилгача алмаштириши шарт

28.09.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2928, 2017 йил 11 сентябрь) билан Тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражасини аниқловчи мезонлар тасдиқланди.

 

Белгиланишича, мулкчилик шаклидан қатъи назар янги ташкил этилаётган ёки қайта жиҳозланаётган тиббиёт ташкилотлари фақат Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида мавжуд бўлган тиббий ускуналар билан жиҳозланиши лозим.

 

Ушбу ташкилотлар янги яратилган тиббий ускуналардан улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин фойдаланиши мумкин.

 

Ҳужжатга кўра, тиббиёт ташкилотлари учун тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражаси унинг ишлаб чиқарилган йили орқали аниқланади. Тиббий ускунанинг техник паспортида ёки ёрлиғида кўрсатилган эксплуатация муддати тугагандан кейин у маънан эскирган ҳисобланади. Эксплуатация муддати кўрсатилмаган ҳолларда, у ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 15 йил ўтгандан кейин маънан эскирган ҳисобланади. Ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган бўлса, бундай тиббий ускуналардан фойдаланиш тақиқланади.

 

Тиббиёт ташкилотлари ўзларида мавжуд бўлган ишлаб чиқарилган йили кўрсатилмаган ҳамда маънан эскирган тиббий ускуналарни 2023 йилнинг 1 январигача янги ускуналарга алмаштириши лозим.

 

Янги ташкил этилган тиббиёт ташкилотлари маънан эскирган тиббий ускуналардан фойдаланиши тақиқланади.

 

2017 йил 18 декабрдан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.