Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш тизими такомиллаштирилади

07.05.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 2019 йил 6 майдаги қарори шу мақсадга қаратилган. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари белгиланди: 

  • эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш; 
  • ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш;
  • тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг марказлаштирилишига барҳам бериш;
  • ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга олишни таъминлаш; 
  • тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, тиббиёт ва фармацевтика муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
  • 2025 йилга қадар тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини ривожлантириш сифатини баҳолаш индикаторлари;
  • Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим, ўрта махсус тиббиёт таълим йўналишлари, ўқитиш муддатлари ва битирувчиларга бериладиган малакалар рўйхати.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда унга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • белгиланган тартибда давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тасдиқлаш;
  • тиббиёт ва фармацевтика таълими йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
  • профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат меъёрларини белгилаш;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнлари устидан ягона ташкилий ва ўқув-услубий раҳбарликни таъминлаш;
  • клиник ординатура (резидентура)да тўлов-контракт асосида ўқитиш нархи миқдорини белгилаш.

 

Эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари учун 1 йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курслари тайёрланади. Курсларни тамомлаган шифокорлар уларни ўқишга йўллаган муассасада эгалланган тор мутахассислик бўйича камида уч йил ишлаб беришлари шарт.

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика кадрлари учун кредит-модулли ўқитиш тизимига асосланган, узлуксиз касбий таълим тизими жорий этилади.

 

Ҳужжатда белгиланишича, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республиканинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларидаги бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинлари давлат муассасаларида уч йилдан кам бўлмаган муддат ишлаб берган шифокорларга клиник ординатурага (резидентурага) киришда танлов синовлари натижалари бўйича йиғилган баллар суммасидан 30% миқдорида қўшимча баллар тақдим этилади.

 

Тиббиёт олий таълим муассасалари раҳбарларига дарс бериш фаолиятида иштирок этиши учун даволаш-профилактика муассасаларидан жалб қилинадиган малакали мутахассисларга лавозим маошига 100%гача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилди.

 

2020 йилдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари талабалари ва тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадаси ўтказилади. Шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах