Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких единицах измерения отмерять корма для собак и кошек Почему система ЭСФ не должна требовать коды цифровой маркировки на б/у технику Как исправить ошибку в чеке ККТ Как выставлять счета-фактуры при лизинге

Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибига ўзгартиришлар киритилди

04.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 27.04.2021 йилдаги «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 242-сон қарор қабул қилинди.

 

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонуннинг 12 ва 16-моддалари, Президентнинг 28.11.2019 йилдаги «Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5884-сон Фармони, 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармони ҳамда 7.11.2019 йилдаги «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4513-сон қарорига мувофиқ 21.06.2017 йилдаги 405-сон ВМҚ билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, 17-бандга киритилган ўзгартиришга мувофиқ лицензия бериш ҳақидаги умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги ариза талабгор томонидан Ягона портал орқали берилган тақдирда, аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидагича тақсимланади:

  • 11,25%и – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобрақамига ўтказилади;
  • 10%и – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;
  • маблағларнинг қолган қисми – лизенция берувчи органнинг ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Марказларга ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда лицензия бериш ҳақидаги умумий ёки тезлаштирилган тартибдаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимлар суммасининг 20%и белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади.

 

18-банд лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ҳақида ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида ёхуд лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақида ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилмаган тақдирда, лицензия талабгори аризада кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига бу ҳақда лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда эга бўлиши ҳақидаги хатбоши билан тўлдирилди.

 

Шунингдек киритилган тартибга мувофиқ лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабари олинганидан кейин 5 иш куни ичида унга лицензия бериши ёки лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт. Тақдим этилган ҳужжатларнинг улар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ҳамда лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга юборилган ёзма хабар лицензия олингунига қадар лицензияга тенглаштирилади ва шундай фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Бунда лицензия талабгори лицензиясиз фаолият билан шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

 

33-бандга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талабгори ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир марта (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга.

 

Низомга бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.