Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тиббий хизматлар «ҳар бир даволанган ҳолат учун» молиялаштирилади

17.01.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 19-сон қарорни қабул қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2.08.2019 йилдаги ПҚ-4412-сон қарори билан Сирдарё вилоятида 2020 йилдан бошлаб “даволанган ҳолат” учун тиббий хизматлар тўлови механизмини ва “жон боши нормативи” асосида молиялаштириш тизими методологиясини тажриба-синов тарзида жорий этиш назарда тутилган эди.

 

Шундан келиб чиқиб, қарор билан бу механизмлар тажриба-синов тарзида жорий этиладиган Сирдарё вилояти тиббиёт ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди (2020 йил 1 апрелдан - 8 та ташкилот, 1 июлдан эса – яна 14 та ташкилот).

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларини “ҳар бир даволанган ҳолат учун” Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. Ушбу низом Сирдарё вилоятининг тиббиёт ташкилотларини молия бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва тиббиёт ташкилоти ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома тузиш орқали клиник-харажат гуруҳлари асосида молиялаштириш тартибини белгилайди. Бунда ҳар бир даволанган ҳолат учун базавий тариф ва клиник-харажат гуруҳлари мураккаблик индекси каби параметрлар инобатга олинади.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами  муассасаларини  Ўзбекистон  Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жон бошига молиялаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. Низом қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари, марказий кўп тармоқли поликлиникаларда татбиқ этилади. У бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб, шартномалар асосида молиялаштиришни назарда тутади. Бунда бириктирилган аҳоли, базавий харажатларнинг меъёри, тузатиш коэффициенти каби параметрлар инобатга олинади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тузилмасида тиббий хизматлар бўйича давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузиш ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлимини ташкил этади. Шунингдек, молиялаштиришнинг янги механизмларига ўтаётган тиббиёт ташкилотлари учун cтационар ва амбулатор шароитда беморларни даволаш харажатларини алоҳида ҳисобга олиш мақсадида мавжуд электрон бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот дастурлари такомиллаштирилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги молиялаштиришнинг янги механизмини жорий этиш бўйича тажриба-синов ўтказиш натижаларининг тизимли мониторинги ва таҳлилини юритади.

 

Тажрибани амалга оширишнинг оралиқ якунлари бўйича ахборот, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида  таклифлар 2020 йил 1 декабргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.