Президент томонидан 14.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-181-сон Қарор имзоланди.
Ҳужжат билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси таснифлаш кодлари рўйхати тасдиқланмоқда (шу ерда танишиш мумкин). У кодларни Жаҳон божхона ташкилоти ва Жаҳон савдо ташкилотининг қоидалари асосида юритиш мақсадида қабул қилинган.
Шу билан импорт божхона божлари ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштиришга хизмат қилиш кутилмоқда.
Шунингдек, Импорт божхона ставкалари янгиланмоқда (шу ерда танишиш мумкин).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев