Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо каким правилам составлять финотчетность за 2024 год Если нерезидент оказывает транспортные услуги юрлицу Узбекистана Как учесть поступление основных средств по импорту с 1 января 2025 года Как учесть поступление ОС, полученных в обмен на другие ОС после 1 января 2025 года

Тижорат банкларига 300 млн АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратиб берилади

21.04.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 19.04.2022 йилдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

Кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;
  • тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;
  • тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;
  • кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ресурслар ҳудудлар ва тижорат банклари кесимидаги тақсимотга мувофиқ тижорат банкларининг талабномаси келиб тушгандан сўнг уч кунлик муддатда тижорат банкларига жойлаштирилишини таъминлаши керак.

 

Ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Саодат Усманова.