Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

“Тирик тарих” фильмлар туркуми яратилади

10.06.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 05.06.2024 йилдаги “Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланди, шунга мувофиқ қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • халқимизнинг қадимий тарихи  ва бой маданияти, азалий қадрият ва анъаналари, эзгу орзу-интилишларини илмий асосларга таяниб, тўлақонли акс эттириш;
  • Ватан озодлиги ва равнақи йўлида кураш олиб борган буюк саркарда ва давлат арбобларининг мураккаб ҳаёт ва давлатчилик фаолиятини холис ва ҳаққоний кўрсатиб бериш;
  • тарихимизда ёрқин из қолдирган ижтимоий-сиёсий жараёнлар,  аллома ва мутафаккирлар, шоир ва адиблар, маърифатпарвар жадидлар, атоқли санъаткорларнинг илмий-ижодий мероси, уларнинг умумбашарий тамаддун ривожига муносиб ҳиссасини юксак ғоявий-бадиий савияда акс эттириш.

 

Шу билан бирга, ҳужжатда қуйидагиларни тузиш назарда тутилган:

  • “Тирик тарих” дастурини молиялаштириш бўйича вазифаларни ҳал қилиш, шунингдек киноиндустрияни иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш бўйича  Кинематографияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича миллий комиссия;
  • “Тирик тарих” дастури доирасида яратиладиган фильмларнинг ғоявий ва бадиий мазмуни, адабий ва режиссёрлик сценарийларининг юксак савияда бўлиши учун жавоб берадиган Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш.

 

Кинематография агентлиги Миллий комиссия ва Миллий кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади ва ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар ва мавжуд муаммоларни таҳлил қилиб борган ҳолда ҳисобот киритиб боради.

 

Кинематография агентлигига маҳаллий ва хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик асосида “Тирик тарих” дастури доирасидаги фильмларни яратишга рухсат берилди.

 

Мамлакатда кинотеатр тармоқларини ривожлантириш мақсадида ҳар бир туман (шаҳарда) кинотеатрлар барпо этиш, таркибида кинозаллари сони 2 тадан ва томошабинлар сиғими 300 кишидан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонлари давлат-хусусий шериклик асосида бепул ажратилади.

 

Киночилар уйи Ўзбекистон миллий кино санъати саройи деб қайта номланди. У миллий ва ретро фильмларнинг тарғиботини амалга ошириш, киносанъаткорларнинг ижодий кечалари ва учрашувларини ўтказиш ижодий масканига айланади.

 

Шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаси шаклидаги Ўзбекистон халқаро кинематография академиясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Ўзбекистон миллий кинематографияни ривожлантириш маркази қошида кинематогарфия соҳаси учун ўрта махсус мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мактаби ташкил қилинади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум