Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
О техническом фильтре при сдаче отчетности по НДС: итоги обсуждения с Налоговым комитетом Нужно ли командировочное удостоверение для выплаты командировочных Во что обойдется неиспользование водомера при заборе воды из скважины Как уплачивать сборы за право реализации алкогольной продукцииКакие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига субсидиялар берилади

21.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 18.05.2020 йилдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарори қабул қилинди.

 

20.05.2020 йилдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан томорқа ер участкалари самарадорлигини оширишни ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативлари аъзолигига бадал тўлаш учун субсидиялар ажратилади.

 

Субсидиялар қуйидаги миқдорларда ажратилади:

 

1) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – 30 БҲМгача;
  • суғориш воситалари харид қилиш учун – 10 БҲМгача;
  • уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – 3 БҲМгача;

 

2) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун – 10 БҲМгача.

 

Бунда қуйидагилар белгиланди:

  • қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади;
  • қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади.

 

Субсидиялар ажратиш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун субсидиялар ва грантлар ажратиш тартибини сақлаб қолган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2020 йилдан кучга кирди.


Эльмира Сиразиева.


Курс валют

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум