Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Тошкент-Шарқий» аэродроми ўрнида замонавий аэропорт барпо этилади

05.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2018 йилдаги 250-сон қарори билан «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаролик (хизмат) авиациясининг замонавий аэропорт мажмуасини қуриш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. 

 

Ҳужжатда қайд этилишича, «Тошкент-Шарқий» аэродроми Мудофаа вазирлиги тасарруфидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказилган. Компания айрим вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Тошкент-Шарқий» аэродромининг бинолари, иншоотлари ва лойиҳа майдонини, шунингдек қурилиш зонасига кирмайдиган ҳудудларни аниқлади. Аэродром базасида фуқаролик (хизмат) авиациясининг замонавий аэропорт мажмуасини қуриш ишлари бошланди.

 

Янги аэропорт қурилиши учун нафақат аэродром бинолари, иншоотларининг тегишли ҳудуди ҳамда уларда ўрнатилган ускуналар ва муҳандислик коммуникациялари, балки Мудофаа вазирлигининг 94 ва 122-ҳарбий шаҳарчалари (Тошкент вилояти, Қибрай тумани), шунингдек «Тошкент механика заводи» АЖнинг бинолари ҳамда иншоотлари тегишли ҳудуди билан ажратилди.

 

Аэродром ва ҳарбий шаҳарчалар ҳудудида жойлашган, бироқ қурилиш зонасига кирмайдиган объектлар Тошкент вилояти ҳокимлигига текин берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.03.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.