Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги “Ислом тараққиёт банки иштирокидаги М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1395-1400 км ва 1410-1426 км (21 км) қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 827-сон қарори қабул қилинди.
Лойиҳанинг умумий қиймати $40,711 млн ни ташкил этади. У қуйидагилардан иборат:
- $35,188 млн миқдорида ИТБнинг қарзи;
- Ўзбекистон Республикасининг улуши, шу жумладан солиқ бўйича имтиёзлар бериш шаклида - $5,523 млн.
ИТБнинг қарзини қайтариш, шу жумладан фоизларни тўлаш, воситачилик тўловлари ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисоботдан амалга оширилади.
Қарор билан:
- Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги қарз битимига қўшимча Келишув тузиш;
- Адлия вазирлигига қарз битимига қўшимча Келишув юзасидан юридик хулоса бериш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2020 йилдан кучга кирди.
Мирёқуб Ҳайдаров.