Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие статотчеты нужно сдать в декабре 2025 года Что изменится в Узбекистане с 1 декабря 2025 года Как сформировать производственные затраты на оплату труда Как учитывать ремонт основных средств Как учитывать ремонт основных средств

Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази қайта ташкил этилади

07.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 4.05.2022 йилдаги «Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 232-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда 4-сон болалар клиник шифохонаси ва 3-сон юқумли касалликлар клиник шифохоналарини қўшиб юбориш орқали 300 ўринга мўлжалланган бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини қайта ташкил этиш назарда тутилади.

 

Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланди:

  • болаларни текшириш, уларга юқори малакали тиббий ва консультатив ёрдам кўрсатиш;
  • болаларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ юқори малакали ихтисослаштирилган стационар ёрдам кўрсатиш ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари мутахассисларига консультатив ва ташкилий-методик ёрдам кўрсатиш;
  • Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасалари амалиётига замонавий тиббий технологияларни ва бошқаришнинг иқтисодий методларини жорий этиш;
  • тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қатнашиш;
  • тиббиёт муассасаларида даволаш-профилактика жараёни сифатини экспертизадан ўтказиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.