Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

Тошкент шаҳрида Аджу университети ташкил этилмоқда

03.12.2018

Читать на русском языке

Янги ОТМ  қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳалари ва бошқа таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш ва илмий фаолият билан шуғулланади (Президентнинг 30.11.2018 йилдаги ПҚ-4041-сон қарорига қаранг).

 

Аджу университети Корея Республикасида 1973 йилда ташкил этилган. ОТМ техника, тиббиёт ва ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилган. Унинг тузилмасида 7 та коллеж мавжуд.

 

Аджу университети юридик шахс мақоми билан ташкил этилади. Таълим муассасаси келишилган йўналишлар бўйича барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширади.

 

2019/2020 ўқув йилида янги ОТМда бакалавриатнинг “Архитектура”, “Электротехника” ва “Қурилиш инжиниринги” таълим йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш бошланади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Кореядаги бош ОТМ билан келишган ҳолда бакалавриат ва магистратуранинг бошқа истиқболли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқитишни очиш режалаштирилаётир. Хусусан, кўп тармоқли клиника, илмий-тадқиқот лабораториялари ва диагностика марказига эга тиббиёт факультетини очиш кўзланмоқда.

Бундан ташқари, 2019/2020 ўқув йилида Банк-молия академиясида Аджу университетининг Иқтисодиёт ва бизнес олий мактаби очилади. У магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлайди.

 

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Аджу университети томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Кадрларни тайёрлаш Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини инобатга олган ҳолда Аджу университетининг ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади.

 

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Аджу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади.

 

Бу – муҳим! Ўқитиш тўлов-контракт асосида олиб борилади. 2019/2020 ва 2020/2021 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар – Ўзбекистон фуқароларига улар Университетни тамомлагунига қадар давлат кўмаги тақдим этилади. У Ўзбекистон Давлат бюджети ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида тақдим этилади. Контракт юридик шахслар – салоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно, улар контракт суммасини 100% миқдорида тўлайдилар.

 

Давлат кўмаги тақдим этилган Университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида камида 3 йил ихтисослиги бўйича ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган  ва 01.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.  

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_