Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тошкент шаҳрида когенераторлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда

24.01.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2023 йилдаги “Тошкент шаҳри аҳолисини қўшимча иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тезкор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 23-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 январдаги “Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти корхоналари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 13-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, пойтахтнинг иссиқлик тармоқларининг сўнгги қисмларида жойлашган 11 та туманида параллел равишда иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун когенерация ускуналари ҳамда газ двигатели ўрнатилади.

 

Шу тариқа, пойтахтнинг 11 та маҳалласида 236 та кўп квартирали уй, 5 та мактаб ва 13 та болалар боғчасини иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш яхшиланади.

 

Энергетика вазирлигига Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали бир ҳафта муддатда ускуналарни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан алоқа ўрнатиб, тайёр ускуналарни етказиб бериш ҳамда ўрнатиш, шу жумладан, техник таъминлаш бўйича тижорат таклифларини киритиш топширилди.

 

Истисно тариқасида, “Иссиқлик электр станциялари” АЖга экспертизадан ўтказмасдан:

  • ускуналарни харид қилишга;
  • ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш ҳамда иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун пудратчиларни аниқлашга рухсат берилди.

 

Ускуналарни харид қилиш ишлари Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади. Иссиқлик ва электр энергияси кўп квартирали уйлардаги истеъмолчиларга амалдаги тарифлар асосида етказиб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.