Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как сформировать и учесть резерв на гарантийный ремонт и обслуживание Памятка: на что бухгалтеру обратить внимание при смене адреса предприятия В каких случаях прекращается право аренды земельного участка Как сервис «Узнайте своих контрагентов» вредит добропорядочным налогоплательщикам Министерство финансов и ГНК услышали бухгалтеров и готовят необходимые меры

Тошкент шаҳрида Пиза университети филиали ташкил этилади

25.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.11.2021 йилдаги “Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

 

ОТМ геология бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди ва ушбу соҳада тадқиқотлар ўтказади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Филиал васийлик кенгаши таркиби;
  • Филиални ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби.

 

Филиалда таълим кундузги таълим шаклида ўзбек, инглиз ва рус тилларида тўлов-контракт асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади. Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилади. Қабул параметрлари республикада мутахассисларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда белгиланади.

 

2022 йил 1 июнга қадар бино ва иншоотлар, ўқув-лаборатория корпуси ва спорт иншоотлари қурилади, талабалар ва ўқитувчилар турар жойлари тайёрланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.