Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича Бош режа тасдиқланди

19.09.2022

Читать на русском языке

Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг  16.09.2022 йилдаги “Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича бош режасини тасдиқлаш ҳақида”ги VI-70-241-14-0-K/22-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2023-2027 йилларда Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича Бош режа тасдиқланди, унга кўра ҳар йили:

  • 7 млн га яқин мавсумий гуллар;
  • 75 мингдан кам бўлмаган миқдорда дарахт кўчатлари ва буталар экилиши назарда тутилмоқда.

 

Бош режада йил якунига қадар ёғингарчилик мавсумларида шаҳар ҳудудларида сув тўпланиши ва сув тошиши мумкин бўлган манзиллар рўйхатини аниқ шакллантириш ва бартараф қилиш чораларини кўриш назарда тутилмоқда

 

Қарор билан қуйидаги вазифалар белгиланмоқда.

  • 2024 йилга қадар пойтахтни яшиллик даражасини 30%га етказиш;
  • экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва туман ҳокимликларига атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага мансуб бўлган корхоналарининг атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларида самарадорлиги 95%дан паст бўлмаган чанг ва газларни тутиб қолувчи қурилмаларни ўрнатилишини назорат қилишни юклатиш;
  • шаҳар ва туманлар марказлари кўчаларидаги ирригация тармоқларини хатловдан ўтказиб, тармоқларни жорий таъмирлаш ва янгилаш чораларини кўриш;
  • дарахтларни зараркунанда ҳашаротлардан сақлаб қолиш учун чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
  • 2022-2024 йилларда шаҳардан  ўтадиган каналларнинг (62 км қисми) қирғоқ бўйларини ободонлаштириш, каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳлар ташкил этиш

 

Ҳужжат маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида эълон қилинган ва 16.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.