Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкент шаҳрини ободонлаштириш жамғармаси маблағлари қаерга йўналтирилади

24.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 780-сон “Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатда Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ва Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, кейинроқ Президентнинг 13.10.2017 йилдаги ПҚ–3322-сон «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди, унга мувофиқ пойтахтимизнинг Жамғармага дастлабки ҳиссаси 50 млн АҚШ долларини ташкил этди. Батафсил бу ерда. 

 

Жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:

  • Тошкент шаҳри инфраструктурасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
  • кўп қаватли турар жойларни умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
  • Тошкент шаҳрида кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга оширишда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга компенсация тўлаш ва улар учун кўп квартирали уйларни қуриш;
  • кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олинишида бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш, маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш;
  • маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳаллалар ҳудудида кутубхоналар ташкил этиш.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини шакллантириш ҳамда унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат 2017 йил 4 октябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини 

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади. 

 


Курс валют

2018-04-17
  • USD:8077.26 (--17.73) сум
  • EUR:9960.07 (+23.47) сум
  • RUB:128.01 (--11.36) сум