Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкент вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун - $100 млн

24.05.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 20.05.2021 йилдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5118-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси  ҳисобидан қуйидагилар учун йўналтириладиган $100 млн эквиваленти миқдорида маблағ ажратилади:

  • Президентнинг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сон қарори талаблари доирасида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури учун тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга - $50 млн эквиваленти;
  • иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари ҳамда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга - $50 млн эквиваленти. Шу жумладан қуйидагиларга:

а) иссиқлик таъминоти тизимини тиклаш ва ривожлантиришга - $19 млн эквиваленти;

б) ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини яхшилашга - $17 млн эквиваленти;

в) автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига - $10 млн эквиваленти;

г) Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини қўшимча замонавий махсус транспорт воситалари билан таъминлашга - $4 млн эквиваленти.

 

"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури учун ажратиладиган маблағлар ваколатли тижорат банкларига қайтариш шарти асосида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан тенг улушларда МБнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада ажратилади.

 

$50 млн эквивалентидаги маблағ фоизсиз, ўн йил муддатда қайтариш шарти билан Тошкент вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига ажратилади.

 

Тошкент вилояти ҳокимлигига "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш доирасида қуйидагилар бўйича чоралар кўриш топширилди:

  • имтиёзли кредитлар белгиланган тартибда оилаларнинг хоҳиш ва истакларини, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлигини чуқур ўрганиб, ҳар бир оиланинг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари асосида ажратиш;
  • вилоятнинг туманлар ва шаҳарларида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига мақбул нархларда мини-технологиялар, асбоб-ускуналар, чорва моллари (наслдор қорамол, қўй, эчки), парранда, балиқ, асалари уяси, чорва озуқаси ҳамда бошқа зарур хом ашё ва материалларни етказиш, ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш.

 

Шуннигдек 2021 йилда Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларини замонавий махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш параметрлари иловага мувофиқ тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.