Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как перейти на налог с оборота, если отказались от торговой деятельности Как учесть автомобиль с «красивым» номером (пошаговая инструкция) Ходатайство об увеличении срока предоставления документов

Тошкент вилоятида янги телерадиоканал ишга туширилади

19.11.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 18 ноябрь куни “Тошкент вилояти телерадиоканалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда элон қилинган.

 

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида Тошкент вилояти телерадиоканали – “Nurafshon TV” (кейинги ўринларда – Nurafshon TV) ташкил этилади. У кечаю кундуз эфирга чиқади.

 

Nurafshon TV нинг асосий вазифалари:

  • Тошкент вилоятининг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-маърифий ҳаётида рўй бераётган ислоҳотлар ҳақида аҳолини мунтазам хабардор қилиб бориш;
  • жойларда ислоҳотларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган омилларни кенг жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқиш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолияти юзасидан самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
  • ҳудуднинг тарихи, маданияти, санъати, адабиёти ва урф-одатлари, бой табиати, сўлим гўшалари ва туризм салоҳиятини акс эттирувчи, уларни ўрганиш, асраб-авайлаш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилган кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш;
  • давлат ва нодавлат телерадиокомпаниялар, ахборот агентликлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ахборот алмашиш бўйича самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқалар.

 

Nurafshon TV давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади. Унинг ходимларининг чекланган штатлари сони 69 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони 4 нафардан иборат бўлади.

 

Тошкент вилояти маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрида Nurafshon TV учун комплекс бино қуришга 1,3 гектар ер майдони ажратилган.

 

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Nurafshon TV технологик жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт товарлар – мультимедиа, радиотелевизион ускуналари, материаллар, дастурий таъминот ва эҳтиёт қисмлар бўйича 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади.

 

“Yoshlar”, “Navo” ва “Kinoteatr” телеканаллари ихтисослаштирилган реклама хусусиятига эга бўлган канал сифатида фаолият кўрсатишига рухсат берилди. “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Қишлоқ хўжалиги” таҳририяти ташкил этилади.

 

Эльмира Сиразиева.