Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Тошкентда БКДИ филиали очилади, киноиндустрия субъектларига – солиқ ва божхона имтиёзлари

26.07.2018

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 24.07.2018 йилдаги “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3880-сон қароридан келиб чиқади. ЎзАда эълон қилинган ҳужжатнинг асосий қоидалари шарҳини таклиф этамиз.

 

Киноиндустрия тизимида қайта ташкил этишлар бошланди

 

Жадвалда ўзгартиришлар батафсилроқ берилган:

 

Илгариги ташкилот

Ўзгартирилади/ташкил этилади

Изоҳ

 “Ўзбекфильм” акциядорлик жамияти

“Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси

Чиқиб кетадиган акциядорлар билан қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда барча ҳисоб-китоблар амалга оширилади

“Ҳужжатли фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси

“Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” давлат унитар корхонаси

Янги ДУКга мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини ва давлат ва жамият ҳаётидаги энг муҳим соҳаларда эришилган ютуқларни тасвирга олиш ва уларни кейинчалик архивлаштириш бўйича вазифалар юкланади

“Ўзбеккино” МАнинг ҳудудий бўлинмалари

Бўлинмалар негизида “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонасининг филиаллари ташкил этилади

Қайта ташкил этиш штатлар бирликларини, бино ва бошқа моддий-техника базаси, шунингдек, 2020 йилнинг 1 январига қадар муддатда амалдаги молиялаштириш манбаларини сақлаган ҳолда амалга оширилади

“Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси” давлат муассасаси

“Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси” нодавлат нотижорат ташкилоти

Қайта ташкил этиш балансида бўлган мол-мулк ва бошқа моддий-техник қимматликларни (кўчмас мулкни бепул фойдаланишга) топшириш орқали амалга оширилади

 

“Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳузурида Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилмоқда

 

Қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгиланди:

  • киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
  • назарий жиҳатдан тайёрлашни амалий ишлар билан интеграция қилиш, киноиндустрия соҳасида тажрибага эга малакали ўқитувчилар ва мутахассисларни, шунингдек, хорижий экспертларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига жалб қилиш;
  • методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқиш;
  • киноиндустрия соҳаси ходимларини хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш, чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш.

 

С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия кинематография давлат институти (БКДИ) билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг иқтидорли битирувчилари ва бакалавр даражасига эга бўлган миллий кинематография соҳаси мутахассислари БКДИ қошидаги “Кино ва телевидение”нинг олий курсларида ўқишади. Ўқишга юбориладиган шахслар сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан шартномалар тузилади. Унда номзодларнинг Ўзбекистон ҳудудида камида уч йил муддатда меҳнат фаолиятини амалга ошириш мажбурияти белгилаб қўйилади. Ўқишни молиялаштириш Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази томонидан амалга оширилади.

 

Шунингдек, келаси ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бакалавриатининг ихтисослашган йўналишлари иқтидорли битирувчилари БКДИ ассистентура-стажировкасида “Ижро этувчи продюсер”, “Драматургия” ва “Аудиовизуал санъат режиссураси” мутахассисликлари бўйича ўқишади.

 

Тошкентда Бутунроссия кинематография давлат институти филиалини ёки қўшма факультетини очиш режалаштирилмоқда. Режалаштирилишича, у 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кадрлар тайёрлашни бошлайди.

 

Фильмларни сақлаш ва бозорларга олиб чиқиш масалалари ҳал этилди

 

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, “Ўзбеккино” МА Бадиий кенгаши томонидан давлат буюртмаси асосида суратга олинадиган киномаҳсулотларнинг йиллик тематик режаси шакллантирилади. Бунда юзага келаётган вазият, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг мазмунли кинофильмларга бўлган реал эҳтиёжидан келиб чиқилади.

 

Ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларни давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг йиллик ҳажмига нисбатан фоизда жанрлар бўйича квоталаш тизими жорий этилади.

 

2019 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, мамлакатдаги барча кинотеатрларда намойиш этиладиган маҳаллий бадиий фильмлар намойиши ҳажмларини – суткада иккитадан кам бўлмаган шу каби тўлиқ метражли фильмлар билан, 2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлмаган, байрам кунлари 40 фоиздан кам бўлмаган миқдорда квоталаш тизими жорий этилади.

 

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг смета харажатларида кўрсатилган маблағнинг 10%и фақатгина уларнинг рекламаси ва телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компаниясига, шунингдек, ташқи рекламасини жойлаштириш учун фойдаланилади. Давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотларини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда реклама қилиш,миллий телерадиокомпания телеканалларида намойиш қилишда “Ўзбеккино” МАнинг шахсий кино маҳсулотлари учун муаллифлик ва мулкий ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда, имтиёзли шартларда амалга оширилади.

 

Кинокомпанияларнинг, мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги иштироки фақат “Ўзбеккино” МА томонидан қонун ҳужжатларига асосан ташкил этиладиган танлов асосида амалга оширилади.

 
“Ўзбеккино” МА Бадиий кенгаши томонидан давлат буюртмаси бўйича киномаҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичи якунида тайёр маҳсулотнинг режиссёрлик сценарийсига, харажатлар сметаси параметрларига, суратга олиш жараёнининг техник ва технологик талабларига мослигиҳамда киномаҳсулот яратиш тўғрисидаги шартномада ўрнатилган бошқа талабларга риоя этилиши юзасидан баҳолаш амалга оширилади, сўнгра ушбу киномаҳсулот (унинг қисмлари) қабул қилинади.

 

Киноиндустрияни ривожлантиришда иштирок этсангиз – солиқ ва божхона имтиёзлари

 

2020 йил 1 январгача бўлган муддатга:

  • кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг прокати билан шуғулланувчи ташкилотлар барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалар тўлашдан, бундан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратмалар мустасно, шунингдек, ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ва кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари);
  • “Ўзбеккино” МА ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича “Ўзбекфильм”, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси”, “Республика кинофонди”, “Республика кинопрокат маркази”, “Мультипликацион фильмлар студияси” давлат унитар корхоналарини қайта қуриш ва жиҳозлаш доирасида олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш ҳамда кино намойиш этиш ускуналари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод этилди.

 

Норма ижодкорлиги фаолияти ташкил этилмоқда

 

2018 йил 1октябрга қадар муддатда давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун конкурс ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан конкурсда қатнашадиган кинокомпаниялар учун талабларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

2018 йил 1 августга қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, “Кинематография тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ва Ўзбекистон ҳудудида хорижий кинокомпаниялар томонидан бадиий фильмларни кинога, видеога тушуришдаги тартиб-таомиллар ва талабларни янада соддалаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Олег Гаевой.