Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzЧто изменится в налогообложении в 2021 году – читать на buxgalter.uzОплачивается ли «больничный», выданный частной клиникой – читать на buxgalter.uzКак не зависеть от банковского рабочего дня – читать на buxgalter.uzЕсли продавец при покупке через КПК не оформил ЭСФ и чек ККМ – читать на buxgalter.uz

Тошкентда «Индустриал парк» КСЗ ташкил этилади

16.08.2018

Читать на русском языке

Бу Президентнинг 15.08.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра амалга оширилади, ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифи бўйича «Индустриал парк» кичик саноат зонаси ташкил этилади. Уни жойлаштириш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «САР» (махсус авиация ишлари – таҳр.) авиакомпаниясининг Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмаси уларга туташ 101,64 гектар майдон билан биргаликда Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз берилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, кичик саноат зонаси – муайян ер участкасини ўз ичига олган ҳудуд, айрим ҳолатларда – муҳандислик-техник коммуникациялари билан таъминланган ишлаб чиқариш майдони.

 

КСЗни ташкил этиш ва бошқариш тартиби, шунингдек уларнинг иштирокчиларини танлаш ва жойлаштириш механизми Кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган.

 

Маълумот учун: пойтахтда кичик саноат зоналари, хусусан Президентнинг 18.05.2017 йилдаги ПҚ-2973-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2017 йилдаги 806-сон қарори билан ташкил этилган КСЗлар ҳам фаолият юритмоқда.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_