Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Тошкентда ликёр-ароқ заводи қурилади

29.09.2017

 

Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3263-сон «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Пойтахтимизда 2017-2020 йилларда янги ликёр-ароқ заводи қурилади. Бу Россиянинг «СЕЛЕНА» МЧЖ компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига амалга оширилади, кейинчалик улар ташкил этилаётган қўшма корхона — «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг устав капиталига йўналтирилади («Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳаммуассислигида). 

 

Қўшма корхона «Тошкент механика заводи» АЖ ишлаб чиқариш майдонларида жойлаштирилади. «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКнинг бошланғич устав капитали эквивалентда 150,0 минг АҚШ долларини ташкил этади, бундан:

  • «CEЛEНA» МЧЖнинг улуши — 51%;
  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг улуши 49%.

 

Шу билан бирга ушбу инвесторнинг заёмлари ҳисобига «Қўқон спирт» АЖ модернизация қилинади, унинг 97.99% акциялари[1] баланс қиймати бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга ўтказилади.

 

Ҳужжат ваколатли идоралар ва ташкилотларга қатор топшириқларни ҳам ўз ичига олган. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК, бош лойиҳачи, пудратчи ва субпудратчи ташкилотларга солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялари тақдим этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 


Олег Заманов,

экспертимиз 

 


[1] Аввал мазкур акциялар пакетининг 51,01%и «Ўзспиртсаноат» АЖга, 46,98%и эса давлатга тегишли эди. Қолган акциялар бошқа акциядорлардан бозор нархида харид қилинади (акциядорлар бўлмаган тақдирда пуллар нотариал идоранинг депозитига ўтказилади).