Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тошкентда яна битта ОТМ очилади

24.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 йилдаги 404-сон қарори билан «Tashkent International University of Education» халқаро университети ташкил этилди.

 

Университетнинг асосий вазифалари:

  • республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш йўли билан юқори малакали олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш;
  • хорижнинг илғор тажрибасини республика таълим тизимига жорий этиш;
  • профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.

 

Кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида университетга «The Times Higher Education World University Rankings» рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини жалб этиш, шунингдек университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилди.

 

Университет ООО шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.

 

Университет битирувчиларига халқаро даражадаги ёки хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги дипломи берилади.

 

Университетнинг магистратура таълим босқичи битирувчилари Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг раҳбар кадрлари захирасига киритилади.

 

Халқ таълими вазирлигига истисно тариқасида, университет фаолиятини йўлга қўйиш учун энг яхши шартларни таклиф этган потенциал инвесторни танлаган ҳолда инвестициявий ва ижтимоий мажбурият шартларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.