Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Тошкентда янги технопарк пайдо бўлади

14.01.2019

Читать на русском языке

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш бўйича лойиҳа Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Ҳиндистоннинг Дастурий технологиялар парклари жамияти ўртасидаги келишув асосида амалга оширилмоқда (ВМнинг 10.01.2019 йилдаги 17-сон қарорига қаранг).

 

Қуйидагилар технопаркнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

  • ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ва хизматларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суриш, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
  • технопарк резидентларини ўз фаолиятини ривожлантириш учун зарур бўлган юқори технологик инфратузилма ва замонавий лабораториялар билан таъминлаш, уларга молиявий, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматлари, шунингдек, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш;
  • ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларни амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришда, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;
  • резидентларга лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилишда, шу жумладан, замонавий технологиялар ва дастурий маҳсулотлар трансферини амалга ошириш орқали кўмаклашиш;
  • юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тармоғини амалга ошириш учун илмий, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялашга кўмаклашиш;
  • ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш;
  • етакчи компаниялар ва мутахассислар иштирокида ахборот технологиялари соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

 

Технопарк резидентлари томонидан амалга ошириладиган истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, улар белгиланган тартибда танлаб олингандан кейин Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг идоравий мансуб ташкилотлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Президентнинг  30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармони билан берилган имтиёзларнинг амал килиши технопарк резидентларига ҳам татбиқ этилди.

 

Технопарк Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уйда жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах