Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzНужно ли платить НДС, если выбывающий учредитель забирает основное средство Как подготовиться к маркировке напитков в алюминиевой таре Как вывести из оборота маркированный товар Правовые основы строительной деятельности Правовые основы строительной деятельности

Товар-транспорт юк хатлари – фақат электрон шаклда

29.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2023 йилдаги «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 673-сон Қарори қабул қилинди

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар учун, 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат билан Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ахборот тизимида электрон товар-транспорт юк хатини расмийлаштиришда техник носозликлар юзага келганда, товар-транспорт юк хати қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бунда техник носозликлар бартараф этилгандан сўнг 5 календарь куни ичида қоғоз шаклида кўрсатилган сана билан товар-транспорт юк хати электрон шаклда ахборот тизимига киритилиши шарт.

 

Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни киритган ҳолда расмийлаштирилган электрон товар-транспорт юк хати билан юкларни ташиш — сохта ҳужжатлар бўйича ташиш ҳисобланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

 

Расмийлаштириш қуйидагича амалга оширилади:

  • юк жўнатувчи электрон товар-транспорт юк хати иштирокчилари, товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириб, ЭРИ билан тасдиқлайди;
  • оператор электрон товар-транспорт юк хатига ID ва QR кодларини бириктириб уни Низом талабларига мувофиқлигини текширади;
  • юкни етказиб беришга маъсул шахс ўзига тегишли маълумотларни текширади ва юклар қабул қилганлигини ЭРИ билан тасдиқлайди;
  • юқни қабул қилувчи  ўзига тегишли маълумотларни текшириб, келиб тушган электрон товар-транспорт юк хатини юк қабул қилиш жараёнида ЭРИ  билан тасдиқлайди ёки сабаби кўрсатилган ҳолда тасдиқлашни рад этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-18
  • USD:12587.94 (+0.00) сум
  • EUR:13776.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.19 (+0.00) сум