Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Оплата в интересах физлица – как удержать налог Как отразить в ЕНСТ, если у сотрудника не паспорт, а ID-карта «Аннулировать» в ЕНСТ – не значит «Расторгнуть» Кто платит акциз по импортированным нефтепродуктамОсновная ставка ЦБ не изменилась, на какие расчеты она влияет?

Товарлар учун умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик: ҳисобдан чиқарамиз

19.08.2020

Читать на русском языке

Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҚҚС базасига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489–сон қарорига 4-илова).

 

Низом талаблари (Солиқ кодексининг 15-моддаси) битим тузиш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Солиқ тўловчи олдинги ҳисобот (солиқ) даврларида солиқ солинадиган даромадлар олиш билан боғлиқ бўлган умид қилиб бўлмайдиган қарздорликларни чегириб ташлашга ҳақли. Бунда умид қилиб бўлмайдиган қарздорликларни чегириб ташлашга фақат қарз ҳисобдан чиқарилган ва солиқ тўловчининг бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилган тақдирда йўл қўйилади.

 

Ундирилиши умид қилиб бўлмайдиган қарздорликни ҳисобдан чиқариш тўғрисида корхона раҳбарининг фармойишини чиқариши (буйруқ чиқариши) учун қуйидаги ҳужжатлар асос ҳисобланади:

  • суд ҳал қилув қарорига биноан мажбуриятлар тугатилганлиги;
  • банкротлик (иқтисодий суднинг банкрот юридик шахсни тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисидаги ажрими);
  • қарздор жисмоний шахс вафот этганлиги;
  • қарздорликнинг даъво қилиш муддати ўтганлиги.

 

Қуйидаги ҳолларда қарздорликлар умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилмайди:

  • ҳужжатлар билан тасдиқланмаган қарздорлик;
  • ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш билан боғлиқ кечикишлардан ҳосил бўлган қарздорлик;
  • даъво муддати оралиғида қарз берувчи томонидан ўз пул маблағлари ёки активларини муддати ўтказиб юборилган ҳолда узоқ вақт мобайнида қарзни ундириш чоралари кўрилмаган қарздорлик;
  • кафолатли (кафиллик мажбурияти олинган) қарздорлик;
  • солидар шартнома шартлари асосида юзага келган қарздорлик.

 

Солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадлари учун қарздорликни бекор қилиш мезонлари ҳисоб сиёсатида аниқланиши лозим.

 

Тадбиркорлик субъекти томонидан умид қилиб бўлмайдиган қарздорликни ҳисобдан чиқариши учун қуйидаги ҳужжатлар жамланган бўлиши зарур:

  • тўлов муддати аниқ белгиланган шартнома;
  • шартнома шартларига мувофиқ берилган ТМҚни ўтказиш бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳамда товарлар (хизматлар)ни қабул қилиш далолатномалари;
  • тўлов топшириқномалари, охирги ҳисобот даврида тузилган инвентаризация ҳисоботи;
  • умид қилиб бўлмайдиган дебитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш юзасидан чиқарилган корхона раҳбари фармойиши;
  • солиқ тўловчи олдида дебитор қарздорлик юзага келганлиги юзасидан молиявий операцияларни тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжатлари.

 

Солиқ базасига тузатишлар киритиш вақтида уни амалга оширувчи солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатда турган бўлиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.